Yangiliklar
Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар ташкилот ва муассасаларида “Одам савдоси-давр муаммоси”мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Боёвут тумани адлия бўлими томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари иштирокида ҳуқуқий маслаҳат курслари ўтказилди.
Бугун Сирдарё вилоятида “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон буйруғи ҳамда унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган режа-графикка асосан вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳамда унинг тума бўлимлари ходимлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.
Гулистон шаҳар адлия бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ахборот ва компьютерлаштириш касб-ҳунар коллежида коллеж битирувчилари билан учрашув ўтказди.
Гулистон шаҳар адлия бўлими Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва фаоллари билан учрашув ўтказди.
Бугун Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан тумандаги Тинчлик МФЙ фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4296-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5696-сон Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди. Тадбир давомида “Telegramm” мессенджеридаги “@anticorbot” боти, "Huquqiy axborot" канали ва "Advice.uz" ҳуқуқий ахборот портали тўғрисида маълумот берилди.
“15 май –Халқаро оила куни” олдидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида турли маърифий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун Мирзаобод туманидаги Ойдин МФЙ да жойлашган 14-умумтаълим мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси, адлия бўлими ва ФҲДЁ ҳамкорликда "Халқаро оила куни " га бағишланган маърифий тадбир ўтказилди.
Бугун Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “15 май - Халқаро оила куни” муносабати билан Ширин шаҳар ҳокимлиги, “Оила” маркази, шаҳар адлия бўлими ҳамда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ширин шаҳар Кенгаши ҳамкорликда ёшлар ҳамда ёш оила вакиллари иштирокида “Оила - жамиятнинг асосий бўғини” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик тадбири ўтказилди.
15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Боёвут тумани ФҲДЁ бўлими қошидаги “Ёш никоҳланувчилар инновацион мактаби”да туман адлия бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман “Оила” маркази, туман ФҲДЁ бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ёшлар ва бўлғуси келин-куёвларга “Ҳуқуқий саводхонлик” куни тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Нарбаева томонидан “15 май – Халқаро оила” кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш бўйича 2019 йил 1 март куни тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режасининг 8-банди ижроси юзасидан Янгиер шаҳрида ҳам ФҲДЁ, “Оила” маркази, имом-хатиб, хотин-қизлар бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосари ҳамкорлигида кўргазмали ва замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда “ҳуқуқий саводхонлик” куни тадбири ташкил қилинди.