Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИДА ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТИ


Ховос тумани адлия бўлими томонидан тумандаги "Сирдарё барака чеварлари" МЧЖ ишчилари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ишчи-ходимларга "Сайлов қонунчилиги", Ўзбекистон Республикасининг "Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат махсулотларига доир талаблар тўғрисида"ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 911-сон қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Мавзуларга оид тайёрланган буклет ва флаерлар тарқатилди. Ишчи-ходимлар сайловларда шахсан иштирок этишга чорланди.