Янгиликлар
03
ҲАРБИЙ ҚИСМДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ
Оқолтин туман адлия бўлими томонидан, туман маънавият ва маърифат бўлими, "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорликда тумандаги Фарғона шаҳарчасида жойлашган Н-Р- сонли ҳарбий қисм офицер ва хизматчилари учун "Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар" мавзусида семинар ташкил этилди.
Туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов семинар иштирокчиларига сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Тадбирда сайловларда фаол иштирок этишга чорловчи "Сайловларда шахсан иштирок этинг!" флаерлари тарқатилди.