Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ҲУҚУҚИЙ АДОЛАТ АЛИФБОСИ


Биз бугун Конституциямизни варақлар эканмиз, ўзида жаҳон конституциявий тараққиёт тажрибаси, умуминсоний ва шарқона қадриятлар ҳамда халқимизнинг ҳаёт синовларидан ўтган ҳуқуқий маънавият қадриятлари ифодасини кўрамиз. Ўзининг мазмун-моҳияти “Инсон, унинг ҳаёти эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деган юксак инсонпарварлик қоидага асосланади.

Конституция - давлатнинг асосий қонуни ҳисобланиб, яратилажак бошқа барча қонунлар учун ҳам муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

“Конституция” атамаси кўпроқ АҚШ Конституциясининг пайдо бўлиши билан боғланса-да, аслида у узоқ тарихга эга Зардуштийларнинг  муқаддас китоби "Авестода”ги ғоялар, қадимги Бобил ҳукмдори Хаммурапининг қонунлари, давлат бошқарувидаги ўзига хос тартиб-қоидалар, қонунлар неча-неча асрлар олдин ҳам мавжуд бўлганлигидан далолатдир.

  Айниқса, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз тузган улкан салтанат ҳам узоқ йиллар давомида "тузуклар" асосида бошқарилган.

       Соҳибқирон Амир Темур бобомиз давлат бошқарувида ўтмишда мавжуд бўлган сиёсий бошқарув тажрибаларидан кенг фойдаланган. Унинг давлатида қонун олдида ҳамма тенг ҳисобланган. Давлат ишларини сустлаштиргани ва фуқароларга  жабр етказгани учун ўғли Мироншоҳ ва набираси Халил Султон устидан олиб борилган тафтиш ишларини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

         Конституция - ҳуқуқий адолат алифбосидир, у давлатни давлат, миллатни миллат қиладиган асосий қомусий ҳужжатдир.

         Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган бўлиб, Конституция муқаддима, 6-бўлим, 28 боб, 128 моддадан иборат бўлгани ҳолда унинг 30 дан ортиқ моддалари бевосита инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган.

         Маълумки, ҳар қандай жамият ва давлат тарақиётининг энг муҳим шартларидан бири - бу таълим сифати ҳисобланади. Шу боис ҳам асосий қонунимизда хар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий таълим олиш, илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, мамлакатимизда яшовчи 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг ҳам ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланган ҳолда виждон эркинлиги кафолатланган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ва эркинликларимиз ўз ифодасини топган Конституциямизнинг бир неча моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат химоясида экани, мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгилаб қўйилган.  

         Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, Конституция - Эркинлик, Адолат ва Тенгликнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади.

Ф.Сидиков,

Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси