Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 20 августда Коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 19-банди ижроси юзасидан “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” доирасида Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги биносида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг котиблари иштирокида “Коррупция –тараққиётга таҳдид” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан тарғибот ишлари қизғин бормоқда.
Куни кеча Гулистон давлат университетида қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи сайлов округи, вилоят ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи сайлов округлари, участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котиблари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Фарҳод Давлатов сентябрь ойи рейтингида адлия бошқармасининг "Энг яхши ходими" деб топилди. Табриклаймиз!
Бугун Вилоят Фермерлар Кенгаши фаоллар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ҳудуддаги кексаларни эъзозлаш ва улар ҳолидан хабар олиш Мирзаобод туманида ҳам давом этди. Туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиқов туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган кексалар билан учрашув ўтказди.
Ушбу шиор остида вилоятимиз туман-шаҳарларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамда Гулистон шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъул ходимлари шаҳардаги Уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонасида даволанаётган кексалар учун сайёр ҳуқуқий маслаҳат тадбири ташкил қилинди.
Бутун дунёда 1 октябрь - Халқаро Кексалар Куни сифатида нишонланади.
Адлия вазирлиги тизимида ҳар йили ушбу санага алоҳида эътибор қаратилади. Бу йил ҳам ушбу санага бағишланган тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам ўтказилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, вилоятда сайловолди тарғибот тадбирлари шиддат билан бошланиб кетди. Сайлов қонунчилигини айниқса, вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари фаол тарғибот қилмоқдалар.
Вилоят маънавият ва маърифат маркази биносида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев, маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказувчи Гулистон шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ.Ўрмонов, Президент администрацияси ҳузуридаги сиёсий тадқиқотлар институти вакили С.Расуловлар билан биргаликда шаҳар округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва масъул котиблари, участка сайлов комиссиялари жойлашган бино раҳбарлари иштирокида сайловолди тарғибот тадбири ўтказдилар.
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30.05. даги “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 349-сонли Қарори, ушбу қарор талаблари бузилган тақдирда кўрилиши лозим таъсир чоралари ҳақида маълумот берилди.