Yangiliklar
Сардоба туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Сардоба туман қабулхонаси мудири ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда тумандаги Деҳқон хўжаликлари ва Томорқа ер эгалари туман кенгаши ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.
авлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги
52-ум-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Очиқ адлия" ("Open Justice") дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи ижроси юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармасида тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра 2019 йилнинг 3 апрель куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов адлия бошқармасининг 1 чоракдаги фаолияти тўғрисида Сирдарё вилоят телевидениесининг «Юзма-юз» кўрсатувида чиқиш қилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий -иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Ирода Муҳаммадиева бўлим фаолиятининг сарҳисоби юзасидан Сирдарё вилоят телевидениеснинг "Юзма юз" кўрсатувида чиқиш қилди.
Сирдарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Муминов раислигида “Жаҳолатга қарши маърифат”га асосланган 2019 йилда Сирдарё вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ёт ғоялардан ҳимоя этиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган 2020 йилда Сирдарё вилоятида ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган “Йўл харитаси”ни ижросини таъминлаш чораларини кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Ховос тумани адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, халқ таълими ҳамда ички ишлар бўлимлари билан ҳамкорликда туманнинг "Истиқлол", "Чаманзор" ва "Бунёдкор" маҳалла фуқаролари учун "Ҳуқуқий ахборот соати" ўтказилди.
Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳом Юнусов Сардоба туман ҳокими ўринбосари З.Мусурмонқулов билан ҳамкорликда тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказди.
Бугун Сирдарё радиоси орқали тўғридан тўғри эфирга узатилган "Аслида" эшиттиришида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси Лазиз Худойқулов "Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қарши курашишда адлия органининг роли" мавзусида чиқиш қилди ва аҳолидан тушган саволларга жавоб берди.
Оқолтин тумани халқ таълими бўлими ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.