Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

БИЛАСИЗМИ?


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларга доир умумий талаблар

Қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берувчи томонидан шахсан берилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган шахс илтимосномани доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига, хорижда яшаётган шахс эса консуллик муассасасига беради. Узрли сабаблар мавжуд бўлганда (касаллик, консуллик муассасасининг мавжуд эмаслиги) нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома ишончли шахслар орқали берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан уларнинг тузилиш санаси кўрсатилган ҳолда имзоланиши керак. Агар ариза берувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги оқибатида ёки бирон-бир бошқа сабабларга кўра илтимосномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг топшириғига кўра ўзга шахс ариза берувчи ва ички ишлар органининг мансабдор шахси ёхуд консуллик муассасасининг консуллик мансабдор шахси ҳозирлигида илтимосномани ёки бошқа ҳужжатни ариза берувчи ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабабини кўрсатган ҳолда имзолаши мумкин. Бундай ҳолларда ички ишлар органининг мансабдор шахси ёки консуллик муассасасининг консуллик мансабдор шахси томонидан илтимосномага бу ҳақда ёзиб қўйилади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими