Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА БЎШ ИШ ЎРНИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси “Раҳбар котиби” вакант лавозимига танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 2-17 сентябрь кунлари u.bakirov@adliya.uz электрон манзили (мурожаат учун тел.: 67/ 226-07-20) орқали қабул қилинади.

Номзодлар танловда иштирок этиш учун Сирдарё вилоят адлия бошқармасига юқоридаги электрон манзил орқали ариза билан мурожаат қилади.

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

тест синовларини ўтказиш;

суҳбат.

Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, маънавият ва маърифат, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.

Тест натижаларига кўра 60 баллдан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.

Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.

Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.

- Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.

“Раҳбар котиби” лавозимига қўйилган малака талаблари:

1) олий ва ўрта махсус маълумотга эгалиги;

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;

3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);

4) мутахассислик бўйича 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади.

5) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;

 7) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;   

8) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.;

9) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда ишдан бўшатилмаган бўлиши лозим.

Қўшимча маълумотлар:

- котибнинг ойлик иш ҳақи (лавозим оклади) 1 млн.887 минг сўмни ташкил этади;

- чораклик ҳамда шонли саналар билан боғлиқ моддий рағбатлантириш мавжуд;

- котибга унинг вазифасига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.

Сизни:

- Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

- Гулистон шаҳри марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

- Муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик устама ва бошқалар);

- Қўшимча афзалликлар:

Аҳил ва ёшлардан иборат замонавий фикрлайдиган жамоа.

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан (https://telegra.ph/adliya-06-10-3) ҳавола орқали танишингиз мумкин.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2020 йилнинг 18 сентябрь санасига қадар қабул қилинади.

Танлов Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади.

Манзил: Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 6-уй.

Мўлжал: Сирдарё вилоят Мудофаа бошқармасининг янги биноси.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси кадрлар бўлими