Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен кафеда официант бўлиб ишлайман. Смена охирида одатдагидек тушган пулни сейф бўлмаганлиги учун кассага топширдим. Шу куни мен билан бирга кафеда яна икки киши – ошпаз ва кафени ёпиб кетадиган фаррош ишлади. Эртасига кафе бошқарувчиси менга қўнғироқ қилиб, кафенинг орқа эшиги очиқ эканлигини ва кассадан пул ўғирланганлигини айтди. Кафе бошқарувчиси содир бўлган ҳолат юзасидан милиция ходимларига хабар бермади. Ҳеч ким бу иш билан кейинчалик шуғулланмади ва ўғирланган пулни ходимларнинг иш ҳақидан ундиришни айтди. Етказилган зарарни иш ҳақимиздан ундириши тўғрими? Ушбу ҳолат бўйича қаерга мурожаат қилишимиз мумкин?

Мирзаобод тумани Наврўз МФЙда яшовчи Т.Нодирова.

Жавоб: Содир бўлган ўғирлик ҳолати бўйича кафе бошқарувчиси милиция ходимларига хабар бериши лозим эди. Текшириш ўтказилмасдан кафе бошқарувчиси ҳеч кимнинг иш ҳақидан пул ундириш ҳуқуқига эга эмас. Шу муносабат билан сиз кафе жойлашган ҳудуддаги туман ИИБга мурожаат қилишингиз мумкин.

Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Ахмедов жавоб берди.