Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

"Менинг ҳуқуқим - менинг мажбуриятим" мавзусида тадбир ташкил қилинди


Мамлакатимизда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун соддалаштирилган кредитлар ажратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Демакки, бугун ишбилармон, тадбиркор аёллар учун учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида.

Сирдарё вилоятида ҳам тадбиркор аёллар сафи тобора кенгаймоқда. Уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш эса устувор вазифалардандир. Боиси, ўз ҳақ-ҳуқуқини, мажбуриятини билган тадбиркор хато қилмайди.  

Сардоба туман адлия бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида  "Менинг ҳуқуқим, менинг мажбуриятим" мавзусида ташкил этилган семинар ана шу эзгу мақсадга қаратилди.  Тадбирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ва ушбу йўналишда фаолият бошлашни истаган аёллар иштирок этди. Тадбиркор аёлларни қизиқтирган барча саволларга Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Ғ.Абсаламов томонидан тегишли жавоблар берилди.