Yangiliklar
Ховос туман адлия бўлими томонидан аҳоли ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида кенг маълумотлар берилмоқда. Навбатдаги тадбир 1-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз борди.
Янгиер педагогика ва Янгиер тиббиёт коллежларида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Лазиз Худойқулов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Ҳуқумат қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берди.
2021 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 662-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин
Миллий матбуот марказида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Оқолтин саноат техникумида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ҳокимбек Эркабоев, Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлинмаси раҳбари Алишер Баҳромов ўз маърузаси билан иштирок этди.
Жамиятда коррупция турли кўринишларда намоён бўлади. Кенг маънода “коррупция” деганда бу мансабдор шахс ёки давлат хизматчиларининг нафақат порахўрлик жиноятларига оид қилмишлари, балки, ўзларининг мансаб ёхуд хизмат мавқеини суистеъмол қилиб шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида сиёсий ҳомийлик, маҳаллийчилик, “таниш-билиш”чилик, уруғ-аймоқчиликка йўл қўйишлари ҳам назарда тутилади.
Боёвут туман адлия бўлимига 2021 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 76 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 49 та мурожаат қаноатлантирилган, 15 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида фаоллигини ошириш мақсадида Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида “Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида конференция ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Бурхонов Даврон Бобокулович Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти хужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.