Янгиликлар
04
ОГОҲ БЎЛИНГ, МУДДАТ ОЗ ҚОЛДИ!
Сирдарё туман адлия бўлими томонидан туман Давлат хизматлари марказида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сон қарори ижроси бўйича тузилган комиссия аьзолари билан йиғилиш ўтказилди. Комиссия аъзоларига қарор ижросини таминлашда масъулиятларини ошириш ҳамда қарор ижросини тўлиқ таьминлаш борасида тавсиялар берилди.
Шунингдек, туман Давлат хизмати марказига ноконуний қурилган биноларини расмийлаштириш учун акция доирасида мурожаатлар билан келган фуқароларга 461-сон карорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда акция муддати 1 май кунига кадар эканлиги тушунтирилди.