Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

МОЛИЯЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИ ОШИРИЛДИ


Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар молия бўлими меҳнат жамоасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. 
Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низом, 2017 йил 28 февралда 2863-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар ҳақида”ги Низомлар, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни (2017 йил 3 январь ЎРҚ-419-сон) мазмун-моҳияти ёритиб берилди. Йиғилиш давомида Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси М.Туракулов томонидан  соҳага тегишли  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиботи бўйича амалга оширилган ишлар етарли даражада эмаслиги ҳам айтиб ўтилди.
 Йиғилиш якунида Янгиер молия бўлими бошлиғи Р.Сувонов келгусида  бу масалага жиддий эътибор қаратишга ваъда берди.