Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЎТИЛДИ


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум сон  “ Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини оши ришга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум сон буйруғининг 2-иловасида тасдиқлаб берилган графикка асосан, жорий йилнинг   3-4 апрел кунлари вилоят бўйича мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тизимидаги муассасалар раҳбар ва ходимлари учун “ҳуқуқий маслаҳат курси”ташкил этилди.
Худди шундай машғулотлар вилоятнинг Сайхунобод тумани адлия бўлими томонидан туман мактабгача таълим бўлими  ҳамда МТМлар раҳбар ходимлари учун ташкил этилди.
Тадбирда  туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров  туман бандликка кўмаклашиш бўлими масьул ходими билан ҳамкорликда  курс: тингловчиларига  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари  моҳияти, Меҳнат қонунчилиги нормалари,  соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқлари  бузилишининг олдини олиш чоралари,  Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш, Коррупцияга қарши курашиш, коррупция учун жавобгарлик мавзуларида маърузалар қилди. Ўқиш сўнггида тингловчилар билан савол-жавоблар  ўтказилди,  мавзу юзасидан ҳуқуқий тест  олинди.