Yangiliklar
Сирдарё вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 23-март шанба ҳамда 24-март якшанба куни ишловчи давлат нотариал идоралари нотариуслари ҳақида маълумот
Бугунги кунда мамлакатимизда, шу жумладан, Сирдарё вилоятида аҳоли онгига қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини етказиш борасида тарғибот тадбирлари изчил олиб борилаётир.
Жумладан, бугун Боёвут тумани адлия бўлими ходимларининг туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тумандаги Маданият ва Ижодкор маҳалласи аҳолисига билан ўтказган учрашувларида конунчиликдаги янгиликлар, ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган ПФ 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг 12-банди ҳамда Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи” ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди.
Ҳуқуқий маданиятини билмаган саҳрода адашган кимсага ўхшайди. Шу сабаб улар ўз ҳаётлари давомида турли кўнгилсизликларга учраши мумкин. Ҳар ким ўзининг яшаш, меҳнат қилиш, илм олиш каби ҳуқуқий меъёрларни билиши муҳимдир.Бу албатта инсоннинг ҳуқуқий саводхонлигига боғлиқдир. Давлатимиз раҳбари 2019 йил 9 январда имзолаган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони ижроси юзасидан аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун - моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш борасида қатор кўрсатмалар берилган.
Шу кунларда Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 14-банди бўйича профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзолари, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Сирдарё вилояти ҳудудларида шу йил май ойида бўлиб ўтадиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови олдидан сайлов қонунчилиги тарғиботи қизғин давом этмоқда.
Гулистон Давлат университетида фуқаролар йиғини раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг долзарб масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)сайловининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари тўғрисида бўлиб ўтган ўқув-семинарига вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссияси раислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари, туман ва шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбарлари таклиф этилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони 12-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ошириш мақсадида вилоятимиз бўйлаб “Ҳуқуқий ахборот кун”лари, ёшлар учун “Ҳуқуқий ахборот соат”и, ҳатто мактабгача таълим муассасаларида ҳам ҳуқуқий машғулотлар ўтказилмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига Сирдарё туманилик Севара Пармановадан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчи Сирдарё тумани 30-сон мактабгача таълим муассасаси мудирасининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб шикоят қилган.
Севара Пармановага кўра уни 2019 йил 6 февралда Сирдарё тумани 30-сон мактабгача таълим муассасаси мудирасининг 06-сон буйруғи билан ишга қабул қилишган. Кейинчалик, унинг талаба эканини баҳона қилиб, ишдан бўшатишган.
Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси Гулистон Давлат университети билан имзолаган қўшма чора-тадбирлар режасига биноан адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари университетнинг барча факультетларида талабалар учун “Ҳуқуқий ахборот соати” машғулотларини ўтказиб келмоқдалар.