Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Гулистон тумани адлия бўлими томонидан маданият ходимлари учун манзилли тарғибот


Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 26 май куни Президентимиз томонидан имзоланган “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони миллий маданиятимизни, бой тарихимизни, ўзбек санъатининг истиқболини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Фармон соҳада йиғилиб қолган айрим муаммоларнинг ҳуқуқий ечимини топиш имконини ҳам яратади. Гулистон туман адлия бўлими томонидан маданият ходимлари учун ташкил этилган тарғибот тадбири мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятига қаратилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4730-сон “Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Манзилли тарғибот қизғин савол-жавобларга бой бўлди.