Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ИШХОНАНГИЗДА МЕҲНАТ КОДЕКСИ МЕЪЁРЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛАЯПТИМИ?


 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ходим учун иш вақтининг нормал муддатлари белгилаб берилган. Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходимлар учун ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаган иш вақти нормаси белгиланган. Яъни 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасига эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Ҳуқуқий база таъминланган бўлишига қарамай, кўп ҳолларда айрим соҳаларда бу нормаларга риоя қилинмаяпти.

 Айрим корхона ва ташкилотларда афсуски мутассади раҳбарларнинг масъулиятсизлиги, меҳнат муносабатларига бефарқлиги туфайли айрим ҳолларда сезиларли силжишлар кузатилмаяпти, десак ҳеч хато бўлмайди. Ўйлаб кўрсак, бугунги кунда иш вақтининг нормал муддатига амал қилишда икки ҳолатга дуч келинмоқда.

Биринчиси, ортиқча иш соатларига йўл қўйилаётганлигидир.

Мисол учун, иш куни соат 9 дан 18 гача қилиб белгиланган бўлишига қарамасдан, ходимлар ушбу муддат ичида бажарилмаган ишларини иш вақти тугагандан кейин бажаришга мажбур бўлишмоқда. Яъни иш соати одатдаги 8 соат ўрнига 10 ёки 12 соатгача чўзилаяпти.

Бунинг эса, фойдасидан  зарари кўпроқ.

Биринчидан, бу ҳолат ходимнинг меҳнат унумдорлигини пасайтиради.

Иккинчидан, шу ташкилотга иқтисодий тарафдан ортиқча ҳаражатга (масалан, ортиқча электр энергияси ва бошқа сарф ҳаражатларга) олиб келади.

Учинчидан, ходимнинг ўз оиласи даврасида ўтказиладиган вақтини қисқартиради. Бу айниқса, фарзандлар тарбиясига ўз салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Ходимнинг кайфиятига ҳам ўз салбий таъсирини ўтказиши сир эмас. Бундан ташқари айрим ташкилотлар ходимнинг дам олиш кунлари ҳам асоссиз равишда ишга жалб этиш ҳолатлари оз бўлса ҳам учраб турибди.

Баъзи ҳолатларда иш вақти Мехнат кодекси нормаларига эмас, аксинча, раҳбарнинг ишда бўлиш ё бўлмаслигига қараб белгиланмоқда. Айрим ҳодимлар раҳбарнинг ишдан кетиш вақтини пойлаш билан умр ўтказишмоқда. Бу эса ачинарлидир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ҳар бир соҳада иш ҳажмини аниқ белгилаб олиш, шу асосда ходимларга иш ҳақи тўлаш, белгиланган иш вақтига қатъий риоя қилишни тартибга солиш зарур.

Қўшимча меҳнат соати учун эса тўловларни амалга оширишни йўлга қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан иш вақтини тартибга солиш масаласи анча илгари ўртага ташланган эди.

Шундай экан, Меҳнат кодексига амал қилиш, ушбу нормаларнинг бажарилишининг устидан қатъий назоратга олмоқ зарурдир. Зеро, ислоҳотлар инсонлар учун хизмат қилмоғи лозим эканлигини биз доим ёдимизда тутмоғимиз керак.

Х.Борибоев,

 Ховос туман адлия бўлими бошлиғи