Yangiliklar
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум сон буйруғининг 2-иловаси билан тасдиқланган график асосида Ховос туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари тумандаги 6- сон мактабгача таълим муассасасида туман мактабгача таьлим бўлими ходимлари учун Конституция ва Инсон ҳуқуқлари, Коррупцияга қарши курашиш, Меҳнат қонунчилиги мавзуларида ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди.
Сардоба туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3 апрель куни тумандаги Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида мактабгача таълим муассасаси ходимларига Ўзбекистон Республика Конституцияси, Меҳнат қонунчилиги нормалари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, Коррупцияга қарши курашиш, шунингдек, соҳа фаолиятига доир қабул қилинган ҳужжатларининг мавзуларида ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум сон “ Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини оши ришга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум сон буйруғининг 2-иловасида тасдиқлаб берилган графикка асосан, жорий йилнинг 3-4 апрел кунлари вилоят бўйича мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тизимидаги муассасалар раҳбар ва ходимлари учун “ҳуқуқий маслаҳат курси”ташкил этилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят миқёсида “Энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси” кўрик-танловини эълон қилади.
Кўрик-танловда қуйидаги номинациялар ғолиблари тақдирланадилар:
Сирдарё туман адлия бўлими томонидан туман Давлат хизматлари марказида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сон қарори ижроси бўйича тузилган комиссия аьзолари билан йиғилиш ўтказилди.
Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар молия бўлими меҳнат жамоасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низом, 2017 йил 28 февралда 2863-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир
Гулистон шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ–4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда тегишли ташкилотлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда сўз мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу йўл билан аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум сон “ Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини оши ришга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум сон буйруғининг 2-иловасида тасдиқлаб берилган графикка асосан, 3-4 апрел кунлари мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тизимидаги муассасалар раҳбар ва ходимлари учун “ҳуқуқий маслаҳат курси”ташкил этилди.
Бугун Сирдарё вилояти юридик коллежида буюк бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди.
Бўлажак юристлар спортнинг стол тенниси, шахмат ҳамда шашка турлари бўйича беллашдилар.
Стол тенниси бўйича 102 гуруҳ ўқувчиси Д.Бутунбоев 1 ўринни эгаллади. Шахмат бўйича биринчи ўрин 103 гуруҳ талабаси Д.Усмоновга насиб этди. Шашка бўйича 104 гуруҳ талабаси Б. Ўрозов рақиблари , 103 гуруҳ ўқувчилари Н.Ходжиев (2 ўрин) ва С.Нишонов (3 ўрин)ларни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди.
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Гулистон шаҳрида жойлашган Н-ҳарбий қисмида “Ҳуқуқий ахборот соати” ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапириб берди.