Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди, шунингдек,
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 25 майдаги 118-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Фемида” адвокатлик бюроси адвокати Узоқов Улаш Хужамқуловичга бошқарма томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000045-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда 35-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тикланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, биринчи қисмининг еттинчи банди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 6 майдаги 02-сонли қарори ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 майдаги 176-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фарғона адвокат сервис” адвокатлик бюроси адвокати Гайназаров Акбарали Исраиловичнинг (лицензия FE №000073, 03.06.2009 й., адвокатлик гувоҳномаси №260, 30.01.2013 й.) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.
Малака комиссиясининг 26.04.2016 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 28.04.2016 йилдаги 123-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MIROBOD ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Иванов Владислав Витальевичга бошқарма томонидан 02.04.2010 йилда берилган TN-001232 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 28.04.2010 йилда берилган 1483-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 08.04.2016 йилдаги 104-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “POYTAXT” адвокатлар ҳайъати адвокати Ахмедова Зульфия Абдуллаевнага бошқарма томонидан 22.07.2009 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Саидов Дустмурот Рахимович 2016 йил 1 апрелдан Термиз шаҳридаги “JANUB ADOLAT KO’ZGUSI” адвокатлик бюросига адвокат вазифасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан бошқарманинг 2016 йил 1 апрелдаги 64-ум-сонли буйруғи билан унга адвокатлик мақоми ва гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.
Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 26 мартдаги 122-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “XUSENOV K.M.” адвокатлик фирмаси ва адвокат Раупова Мухаё Маруповна ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 15.02.2016 йилдаги 53-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ADOLAT-RAHMON” адвокатлик фирмаси адвокати Суюнов Мансур Абдусаламовичга бошқарма томонидан 14.03.2012 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 2 июлдаги 143-ум-сон буйруғига асосан адлия органлари “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ҳамда жисмоний шахслардан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси ташкил этилди.
Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 3 февралдаги 16-А-ум-сонли буйруғига асосан Паркент туманида жойлашган “QALQON PLYUS XUMOYUN” адвокатлик фирмасининг адвокати Пайзиева Ўғулби Нишоновнага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 15 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000247 рақамли лицензиянинг амал қилиши у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 январдаги 8-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати Халиков Абдилхаким Хафизовичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи SU №000032-сонли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131 ва 15-моддаларига мувофиқ суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар “SHAXINA-ZARINA” адвокатлик бюроси адвокати Уразумбетова Дилноза Балтабаевнага Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 25 ноябрда берилган QR №000173-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 30 ноябрдаги 285-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.