Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Саидов Дустмурот Рахимович 2016 йил 1 апрелдан Термиз шаҳридаги “JANUB ADOLAT KO’ZGUSI” адвокатлик бюросига адвокат вазифасига ишга қабул қилинганлиги муносабати билан бошқарманинг 2016 йил 1 апрелдаги 64-ум-сонли буйруғи билан унга адвокатлик мақоми ва гувоҳномаси берилганлиги маълум қилинади.

* * * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 5 апрелдаги 92-ум-сонли буйруғига асосан “ATTORNEY ELITE” адвокатлик фирмаси адвокати Насиров Давронбек Кадиржановичга бошқарма томонидан 2015 йил 24 июнда берилган NA 000203-рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2016 йил 5 апрелдан уч ой муддатга тўхтатилди.

* * * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 6 апрелдаги 120-ум-сонли буйруғига асосан Ражабова Клара Зариповнанинг “Adolat Ahkomi” адвокатлик фирмаси тугатилиши муносабати билан бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №065, 21.08.2009 й.) тўхтатилди.

* * * *

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 5 апрелдаги 40-А-ум-сонли буйруғига асосан “SOF XAQIQAT SARI” адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўтказилди. (TS №000184-серия рақамли гувоҳномаси) ҳамда бошқарманинг 2016 йил 5 апрелдаги 41-А-ум-сонли буйруғи билан Tursunov Abdalim Oktamovichнинг адвокатлик мақоми тикланди.

* * * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ “Femida Huquq” адвокатлик бюроси адвокати Жолдасбаев Аллабай Турдымуратовичга вазирлик томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000079-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақоми Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 8 апрелдаги 99-ум-сонли буйруғига асосан тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш