Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131 ва 15-моддаларига мувофиқ суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар “SHAXINA-ZARINA” адвокатлик бюроси адвокати Уразумбетова Дилноза Балтабаевнага Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 25 ноябрда берилган QR №000173-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 30 ноябрдаги 285-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.

* * *

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан “LAWYER SHIMBAY” адвокатлик бюроси адвокати Жолдасбаев Ниетбай Жангабаевичга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 мартда берилган QR №000184-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 30 ноябрдаги 286-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ адвокат Чориев Джамол Жахонович Бухоро шаҳрида янги “PRIME LAW” адвокатлик бюросини таъсис этиши муносабати билан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 5 декабрдаги 396-ум-сонли буйруғига асосан унга адвокатлик мақоми берилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1 июндаги 256-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Наркузиев Рахмонберди Шербоевич “EGIDA-HUQUQ” адвокатлик фирмасидан ишдан бўшаганлиги сабабли адвокат мақомининг амал қилиши ва бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди. 


Рўйҳатга қайтиш