Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, биринчи қисмининг еттинчи банди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 6 майдаги 02-сонли қарори ҳамда Фарғона вилоят адлия бош­қар­ма­сининг 2016 йил 11 майдаги 176-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фарғона адвокат сервис” адвокатлик бюроси адвокати Гайназаров Акбарали Исраиловичнинг (лицензия FE №000073, 03.06.2009 й., адвокатлик гувоҳномаси №260, 30.01.2013 й.) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 6 майдаги 02-сонли қарорига ҳам­да Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 майдаги 170-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Фар одил инсон ҳимоячиси” адвокатлик ҳайъати адвокати Файзуллаев Юсуф Мухтаровичнинг лицензиясининг амал қилиши (лицензия 05.06.2009 йил FE №000107, адвокатлик гувоҳномаси №157, 02.07.2009 й.) ва адвокат мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Ибрагимов Азамат Бахадирович “Jaloladdin Manguberdi himoyachilari” адвокатлар ҳайъатига кирганлиги муносабати билан унинг адвокатлик мақоми Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 16 майдаги 140-ум-сонли буйруғи билан тикланди.

* * *

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 16 майдаги 141-ум-сонли буйруғига асосан “Ҳақиқат ҳимоячиси” адвокатлик фирмаси адвокати Султанбай Раҳмановга бошқарма томонидан 2009 йил 10 июнда HZ 000050 рақам билан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 16 майдаги 142-ум-сонли буйруғига асосан “Абдалимов Шероз Ўсарбоевич” адвокатлик бюроси адвокати Абдалимов Шероз Ўсарбоевичга бошқарма томонидан 2013 йил 26 мартда HZ 000133 рақам билан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 2016 йилнинг 26 апрелидан 2 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 19 майдаги 145-ум-сонли буйруғига асосан бошқарма томонидан 2009 йил 10 июнда “Jaloladdin Manguberdi himoya­chilari” адвокатлар ҳайъати адвокати Атажанова Сапаргул Сабуровнага HZ 000018 рақам билан берилган, “Shovot adolat nuri” адвокатлик бюроси адвокати Абдуллаев Нормат Ражаповичга HZ 000032 рақам билан берилган ва “Advokat Tamaeva” адвокатлик бюроси адвокати Тамаева Рузанья Киямовнага HZ 000072 рақам билан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиши ва адвокатлик мақомлари тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги” Қонуни 16-моддасига асосан “SABR-QANOAT RGQ” адвокатлик фирмаси адвокати Палванов Камил Раджапбевичга вазирлик томонидан 2012 йил 12 октябрда берилган QR №000143-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 16 майдаги 141-ум-сонли буйруғи билан тугатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 26-банди ижроси ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 майдаги 92-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги “Мадад” адвокатлик фирмаси раҳбари Саидқулов Шокиржон Курбановичга бошқарма томонидан 2011 йил 14 мартда берилган SU 000120-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 2016 йил 26 апрелдан 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 12 майдаги 23-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Ma­lakali himo­ya” адвокатлик ҳайъати адвокати Қобилов Олим Очиловичга 2009 йил 4 июнда берилган GZ 000043-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда 2009 йил 18 октябрда берилган 067-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш