Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 августдаги 238-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUN USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати Джабарова Азиза Хазраткуловна билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 256-ум-сонли буйруғига асосан “Куч адолатда” адвокатлик фирмаси адвокати (адвокатлик гувоҳномаси №134, 25.12.2009 й.) Бекмурод Базаров фирма муассислари (шериклари) таркибидан чиққанлиги муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 21 майдаги 140-ум-сонли буйруғига асосан “OTABEK VAFAYEVICH ELBEKOV” адвокатлик бюроси адвокати Эльбеков Отабек Вафоевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000005-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бош­қарма бошлиғининг 2013 йил 4 январдаги 2-ум-сонли буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми тугатилди.

Хўжалик судининг судьяси лавозими захирасига кириш истагини билдирган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли Фар­мо­йи­ши билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судья­ларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида"ги Низомнинг 8-бандига кўра, судья­лик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга, ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.

Адвокатура эълонлари

Малака комиссиясининг 25.07.2014 йилдаги 6-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 01.08.2014 йилдаги №228-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “PRAVOVED” адвокатлик бюроси адвокати Курбонов Абдугани Каюмовичга бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган ТN-000696 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 16.10.2013 йилда берилган 2753-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 26 июлдан — 6 ой муддатга тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 01.08.2014 йилдаги №227-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “PREZUMPSIYA” адвокатлик фирмаси адвокати Азизова Гулчехра Шамухтаровнага шаҳар адлия бошқармаси томонидан 27.09.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Эълон ! Умумий юрисдикция судларининг судьяси лавозими захирасига ҳужжат топшириш истагини билдирган фуқаролар ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли Фар­мо­йи­ши билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судья­ларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида"ги Низомнинг 8-бандига кўра, судья­лик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга, ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳридаги “HIMOYA-ZIYO” адвокатлик бюроси адвокати Норбобаев Рустам Ураковичга 25.01.2010 йилда берилган TN №001188 сонли лицензия­нинг амал қилиши Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.07.2014 йилдаги 201-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилган.

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 26-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 15 апрелдаги Суюнов Барат Умбаровичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарорини ўзгартириш тўғрисидаги 2014 йил 27 июндаги 3-сонли баённомасига асосан Сурхондарё вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 23 апрелдаги 50-ум-сонли буйруғи ўзгартирилиб

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 16 июлдаги 195-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Негматов Барот Бакаевичнинг (адвокатлик гувоҳномаси №163, 26.11.2010 й.) “Adolat Ahkomi” адвокатлик фирмаси муассислари (шериклари) таркибидан чиққанлиги муносабати билан унинг бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Эълон

2014 йил 25 июль куни соат 10.00да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади

1. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедрасига:

профессор, фан доктори — 1, катта ўқитувчи фан номзоди — 1, илмий даражасиз катта ўқитувчи — 1.

Адвокатура эълонлари

Навоий вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 июндаги 89-ум-сонли буйруғига асосан Учқудуқ тумани “HAQIQAT-UCHQUDUQ” адвокатлик бюроси адвокати Айтбаев Владимир Нурназаровичга 2009 йил 1 июнда берилган NV №000049 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Адвокатура эълонлари

Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 16 июндаги 5-сонли йиғилиш баённомаси ва Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 19 июндаги 118-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Қалқон” адвокатлик фирмаси адвокати Суюнов Олим Нормаматовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 3 июлда берилган KS 000163 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ҳамда Қарши шаҳридаги “Насаф мадад маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъати адвокати Юсупов Ҳамдам Боймаматовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 23 февралда берилган KS 000154 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши 2014 йил 16 июндан тугатилди.

Адвокатура эълонлари

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 10 июндаги 98-ум-сонли буйруғига асосан Наманган шаҳридаги “Легион-Цивил” адвокатлик фирмаси адвокати Рахманов Орипжон Сидиқовичга 2009 йил 8 майда берилган NА 000083-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бухоро вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 30 майдаги 147-ум-сонли буйруғига асосан “Mediart-Elif” адвокатлик фирмаси адвокати Мукимов Улугбек Рузиевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 21 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи BH №000081-сонли лицензиянинг амал қилиши ва бошқарма бошлиғининг 2013 йил 7 февралдаги 21-ум-сонли буйруғига асосан берилган адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокатура эълонлари

Малака комиссиясининг 30.04.2014 йилдаги 4-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.05.2014 йилдаги №134-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “GARANT LAWYER GROUP” адвокатлик фирмаси адвокати Сатвалдиев Умид Эргашваевичга бошқарма томонидан 24.06.2009 йилда берилган TN-001031 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 31.07.2009 йилда берилган 1160-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2014 йил 1 майдан — 2 ой муддатга тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 5 майдаги 04-сонли қарорига ҳамда вилоят адлия бош­қармасининг 2014 йил 5 майдаги 143-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Оддий ҳа­қиқат” адвокатлик фирмаси адвокати вазифасида ишлаган Ибрагимова Ўлмасхон (лицензия FE №000152, 10.06.2009 й.,)нингадвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицен­зия­сининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 07.08.2003 йилда №109п-сон билан қайта рўйхатга олинган Ўзбекистон геодезия жамиятининг 01.05.2014 йилдаги конференцияси қарорига асосан ушбу жамият фаолиятини тугатиш белгиланди. Жамият фаолияти бўйича даъволар эълон чоп этилган кундан бошлаб икки ой муддатда қабул қилинади.

Адвокатура эълонлари

Олий малака комиссиясининг 28.02.2014 йилдаги 1-баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.03.2014 йилдаги №71-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2014 йил 6 январдаги 4-ш/т-А-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, “ES JURIDICAL SUPPORT” адвокатлик фирмаси адвокати Рахимджанова Шахноза Махмуджановнага нисбатан қабул қилинган адвокат мақомини олиш хуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш қисми бекор қилинди.


Эълонлар 81 - 100 из 133
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец Все