Янгиликлар
САЙХУНОБОДДА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган 5618-сон Фармонининг иккинчи иловаси – Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га асосан аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида ҳар ойнинг иккинчи шанбасида тизимли ташкил этилмоқда.
Сайхунобод туманидаги 38-сонли умумий ўрта таьлим муассасасида ўтказилган навбатдаги “Ҳуқуқий ахборот куни”да туман адлия бўлими бошлиғи Н. Тангиров, адвокат Б. Ниязов, Паймард ҳамда Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда кенг аҳоли қатлами иштирок этди.
Тадбир аввалида иштирокчиларга ер участкаларини хусусийлаштириш масалаларида қонунчиликка киритилган янги ўзгартишлар, ижтимоий нафақаларни беришга, электртармоқлари, сув масалаларига оид, шунингдек, Сайлов кодекси мазмун-моҳияти ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сўнгра, фуқаролардан 7 та мурожаатлар қабул қилинди.
- Мурожаатлар турли мавзуда, электртаъминоти, газ таъминоти, пенсия таъминоти, ер участкаларини хусусийлаштириш борасида бўлди. Биз барча мурожаатларни ўз назоратимизга олдик. Шунингдек, тадбирда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига уланиш тарғиб этилди, - дея хабар бермоқда Наиль Тангиров.