Yangiliklar
САВОЛ: Ёшим 16 да. Мактабда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келаман. Нафақат мактабда, балки вилоят миқёсида ўтказиладиган тарғибот тадбирларида ҳам иштирок этсам дейман. Яқинда “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан танишдим. Мен ҳам волонтёрлик фаолияти билан шуғуллансам бўладими? Волонтёр қандай ҳуқуқларга эга?
Пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилади ва қуйидагича белгиланади:
Кейинги уч йил давомида мамлакатимизда сўз эркинлиги барча демократик жамиятлардаги нуфузига етиб олди. Бугун қайси ижтимоий тармоққа кирманг, фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоларни дадил кўтариб чиқаётганлигининг гувоҳи бўласиз. Шу билан бирга, ҳуқуқи бузилганлиги ортидан давлат органлари билан йиллаб судлашиб юрган юртдошларимиз ҳам муаммоларини ижтимоий тармоқлар орқали ҳал этишга уринганлигининг гувоҳи бўляпмиз. Бу каби муаммолар фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳат олишга эҳтиёжи борлигини кўрсатмоқда. Шуни ҳисобга олиб адлия бўлимимиз томонидан карантин даврида манзилли тарғибот онлайн олиб борилди.
Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти (1938-2016 й.й.)
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар бўйича 2-сонли ЭЪЛОН
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбар котиби лавозимига танлов эълон қилади. Номзоднинг ҳужжатлари 2-17 сентябрь кунлари u.bakirov@adliya.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
САВОЛ: Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақлими?
Ҳ.Нуриллаев, Гулистон шаҳри
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Умид Бакиров жавоб берди
Савол: Мен кафеда официант бўлиб ишлайман. Смена охирида одатдагидек тушган пулни сейф бўлмаганлиги учун кассага топширдим. Шу куни мен билан бирга кафеда яна икки киши – ошпаз ва кафени ёпиб кетадиган фаррош ишлади. Эртасига кафе бошқарувчиси менга қўнғироқ қилиб, кафенинг орқа эшиги очиқ эканлигини ва кассадан пул ўғирланганлигини айтди. Кафе бошқарувчиси содир бўлган ҳолат юзасидан милиция ходимларига хабар бермади. Ҳеч ким бу иш билан кейинчалик шуғулланмади ва ўғирланган пулни ходимларнинг иш ҳақидан ундиришни айтди. Етказилган зарарни иш ҳақимиздан ундириши тўғрими? Ушбу ҳолат бўйича қаерга мурожаат қилишимиз мумкин?