Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш борасидаги фаол ҳаракатлар давом эмоқда.


2020 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак бериш муҳимлиги, бунда уларга туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериш тизимини ташкил этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди. 
Мазкур топшириқ ижроси доирасида вилоят адлия бошқармасида штаб тузилиб, ишчи гуруҳлар таркиби шакллантирилди. Жорий йилнинг 22 октябрь куни ишчи гуруҳ Янгиер шаҳрининг "Наврўзобод" ва "Маърифат" МФЙ ҳудудларидаги "Темир дафтар"га киритилган жами 8 нафар ёшлар ва аёллар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муоммоларини ўрганди.
Уйма-уй юриш жараёнида 5 та  мурожаат Янгиер шаҳар адлия бўлимининг иш юритувига олинди. Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш борасидаги фаол ҳаракатлар давом эмоқда.