Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ховос туманининг “Соҳибкор” МФЙда бўлган ишчи гуруҳ ишсиз ёшлар ва аёлларининг муаммоларини ўрганди.


“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган фаол ҳаракат аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, уларни қийнаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишнинг самарали механизмига айланди. Ҳар бир туманга жалб қилинган ишчи гуруҳлари уйма-уй юриб аҳоли ҳаётида дуч келаётган муҳим масалалар бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар беришмоқда.

Ховос туманининг “Соҳибкор” МФЙда бўлган ишчи гуруҳ ишсиз ёшлар ва аёлларнинг муаммоларини ўрганди. Нодира Сулаймонованинг 1 нафар фарзанди бор. Оилавий келишмовчиликлар сабаб яқинда турмуш ўртоғи билан ажрашган, бироқ турмуш ўртоғи алимент пулини тўламаяпти. Ушбу мурожаат Ховос туман адлия бўлими томонидан назоратга олинди, шунингдек фуқарога алиментни ундириш масаласида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

  • Мақсадимиз, манзилли тарғиботни кучайтириш орқали аҳолининг турли тоифалари, хусусан, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборатдир, - дейди ишчи гуруҳ аъзоси Умид Бакиров.

Дарҳақиқат, "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими