Yangiliklar
Сирдарё туман хокимлигининг катта залида тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг қўшма тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман прокурори, ИИБ, адлия бўлими ва бошка идоралар рахбар-ходимлари иштирок этди.
Туман адлия бўлими бошлиғи Т. Худойбердиев давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиш борасида маъруза қилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳуқуқ тартибот органлари, маҳалла ҳамда сиёсий партиялар билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатлами, меҳнат жамоалари ишчи-ходимларига етказиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Боёвут тумани 1-сектор раҳбари туман ҳокими Ў.Мамадаминов ва туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаевлар томонидан тумандаги “Тинчлик” МФЙнинг жисмоний ва юридик шахсларининг вакиллари учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда тумандаги барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Мазкур қабул жараёнида фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тингланди,
10 дан ортиқ мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 га яқин мурожаатлар тегишлилиги бўйича туман ташкилотларига йўналтирилиб назоратга олинди, 8 та мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Маълумки, жорий йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Сайлов кодекси бир қанча янгиликларни ўз ичига олган. Мисол учун, илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинган эди. Эндиликда битта Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси фаоллар залида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан бир гуруҳ ижодкорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Илгарироқ Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш институтида янги сайланган маҳалла оқосоқолларининг малакаси оширилаётгани, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда вилоят адлия бошқармаси ходимларининг масъул ходимлари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Оқолтин туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ -5618 - сонли Фармони ижросини таъминлаш, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқубузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш мақсадида, Оқолтин тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг маъмурий биносида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда БЎСМ ишчи-ходимлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат кусрлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь куни қабул қилинган ПФ 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.
Сирдарё вилоятида ҳам туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари барча гавжум жойларда – кўчаларда, бозор ва супермаркетларда бўлиб, "Street law (кўча ҳуқуқи)" акцияси доирасида фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, тарқатма материаллар тарқатмоқдалар.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилоят филиали фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов тўғрисидаги маълумотларни нодавлат нотижорат ташкилотлари эътиборига етказиш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Муминов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.