Янгиликлар
ОҚОЛТИН ТУМАНИДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА СЎРОВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида Сирдарё вилоятининг барча туман-шаҳарларида блиц-сўровлар ўтказилмоқда.
Бугун Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчасида туман адлия бўлими ва Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши кўнгиллилари билан биргаликда аҳоли ўртасида блиц-опрос ўтказилди.
Суҳбат давомида респондентларнинг 97 фоизи 22 декабрь куни сайловлар ўтказилишидан, шу жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман-шаҳар Кенгашларига депутатлар сайланиши, неча йилга сайланиши ҳақида хабардор эканликларини айтишди.
- Кўркам диёр, А.Навоий ва Бобур маҳаллаларидан ёшлари 18-35 оралиғида бўлган 10 нафар респондентлардан 8 нафари сайловлар бўлаётганидан, кимлар сайланишидан, сайлов ўтказиш тартибидан хабардор эканлигини айтишди, - дея хабар берди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ҳ.Эркабаев. – Суҳбат жараёнида Оқолтин тумани адлия бўлими ходимлари томонидан фуқароларга сайлов жараёнлари хақида тўлиқ тушунчалар берилди.