Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

ГУЛИСТОН ТУМАНИДА 4 ТА ТИКУВЧИЛИК ЦЕХИ ИШГА ТУШАДИ


Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бандлик, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Абдукаримова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлим бошлиғи ўринбосари К.Норқуловалар иштирок этди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бандлик, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Абдукаримова сўзга чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳозирда энг долзарб вазифалардан бири эканлиги, бу жараёнда туман бандлик маркази билан ҳамкорликда ишсиз фуқаролар манзилли аниқланиб, уларни иш билан банд қилиш чора-тадбирларини тузиш ҳамда бўш иш ўринлари бўйича ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларни олиб бориш, ўз вақтида фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш бўйича тушунчалар берди.

Фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг функционал вазифалари, маҳаллабай ишлаш тизимини яратиш, Давлат раҳбари томонидан имзоланган бир қанча фармон ва қарорларнинг аҳолига тўлиқ етказиш, аҳолини камабағалликдан чиқариш, томорқа маданиятини ривожлантириш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига кенг жалб қилиш ишларини тўлиқ ташкиллаштириш вазифаларини айтиб ўтди.

Адлия вазирлигида 2018 йил 9 июнь ­3022-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги” низом талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарорига асосан имтиёзли кредит ажратилаётганлиги, аҳолининг ишсиз қатламини ўз-ўзини банд қилиш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича ўз таклифларини берди. 

Айтиш жоизки, бугунги кунда Гулистон туманидаги 25 та маҳаллалардаги 30 кишилик фаол аёлларнинг бугунги кунда рўйхатлари тўлиқ шакллантирилган ҳамда фаол аёллар ўз иш фаолиятни бошлаб, маҳаллага кўмак бераётирлар. Ушбу тадбиркорлик цехларида коронавирус пандемияси даврида эълон қилинган карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиняпти.

Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлим бошлиғи ўринбосари К.Норқулова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли фармони ҳамда “Uz.hunarmand-ta’lim” лойиҳасини туманга кенг жорий қилиш ва тарғибот олиб бориш юзасидан тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди.

Шу ўринда, Гулистон туманида ҳунармандчилик билан шуғулланаётган 58 нафардан зиёд ҳунармандлар мавжуд, маҳаллаларда ҳунармандчилик билан шуғулланиш истагида бўлган 100 дан зиёд фуқароларни уларга “Устоз-шогирд” йўналишида бириктириш ишларни йўлга қўйиш тўғрисида тавсиялар берилди.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил февраль ойида вилоятимизга ташрифи давомида хотин-қизлар бандлигини таьминлаш хусусан, қишлоқ жойларда яшовчи хотин-қизларнинг бандлигини таьминлаш бўйича муҳим топшириқлар берилди.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан жорий йилда Республика “Пахтасаноат” холдинг компанияси вилоятнинг 8 туманда хотин-қизлар учун 32 та тикувчилик корхоналари ташкил этилиши, жумладан, туманимизда 4 та тикувчилик цехи режалаштирилган бўлиб, булар Ибрат, Теракзор, Бешбулоқ ҳамда Дўстлик маҳаллаларида амалга ошириш режалаштирилган, - дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Мустафақулова. -Жорий йил июнь ойида Ибрат маҳалласида ишга тушадиган тикувчилик цехида 240 та иш ўринлар яратилиб 1-сменада 120 нафар, 2-сменада 120 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади. Тикувчилик цехи асосан трикотаж махсулотларига ихтисослаштирилган.

Жараённинг дастлабки босқичида қишлоқ жойларда яшовчи 515 нафардан ортиқ ишсиз хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди.

Рўйхатга олинган хотин-қизларни 34 нафари тикувчилик соҳасида кўп йиллик тажрибага эга. 48 нафари тикувчилик фаолияти билан маълум муддат шуғулланган, 64 нафари ўрта даражада тикувчилик билимига эга. Қолган 369 нафари тикувчилик фаолиятидан мутлақо бехабар бўлган хотин-қизларни ташкил этади.

Туманимиздаги 2 та касб-ҳунар коллежлари базасида хотин-қизларни тикувчилик касбига ўқитиш учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш бўйича режа - жадвал ишлаб чиқилди, касб-ҳунар коллежларининг ҳар бирида
2 тадан гуруҳ ташкил этилди. Ўқув курсларининг ҳар бир гуруҳига 30 нафар хотин-қизлар қамраб олинди. Бир ой муддатда 103 нафар хотин-қизлар тикувчилик соҳаси бўйича билимга эга бўлдилар. Бугунги кунда ишга тушадиган тикувчилик цехида барча шароитлар яратилган.

Ўтган ҳафтада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Э.Э.Боситхонова  Мирзо Улуғбек номли коллеждаги тикувчилик цехи билан хам танишган ва бу ерда амалга оширилган ишларни ижобий баҳолаган эди.

Тадбирда шунингдек, туманимизнинг ҳар бир маҳалласида жамоатчилик асосида “Саломатлик мактаблари” фаолият юритиб келаётганлиги, қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт врачлари, патронаж ҳамширалар, маҳалла фаоллари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, таълим муассасалари шифокорлари ҳамкорликда мазкур жамоат тузилмасига бирлашиб, оилаларда, аҳоли орасида, таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб келаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.