Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, жамоада бирдамлик ва аҳиллик, ишчанлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида турли спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги мусобақа стол тенниси бўйича бўлиб ўтди. Унда адлия бошқармаси, туман шаҳар адлия бўлимлари ходимлари ва Юридик техникум ўқитувчилари ўзаро куч синашдилар.
Қарийиб 4 соат давом этган ушбу мусобақа иштирокчилар орасидан эпчил ва чаққон спортчилар - кучли ракетка соҳибларини аниқлаш имконини берди.
Муросасиз кечган баҳсларда Юридик техникум ўқитувчиси Ҳасан Абдувойитов “Энг яхши ўйинчи” номинацияси соҳиби бўлди.

Мусобақа натижаларига кўра кучли учлик қайд этилди.

3-ўринни бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Умид Бакиров, 2-ўринни Ховос тумани адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов эгаллаган бўлса, Сардоба тумани адлия бўлими бошлиғи Илҳом Юнусов мусобақанинг мутлоқ ғолиби сифатида 1-ўринга муносиб топилди.

Мусобақага Гулистон шаҳар БЎСМ мураббийи Азамат Исматов ҳакамлик қилди.
Тадбир ниҳоясида ғолиблар ҳамда мусобақада фаол иштирок этган ходимларга бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи топширилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

24
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари нималардан иборат?

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди

23
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАРИ ИЖРОСИ: ЯНГИ ТИЗИМ ТАҚДИМОТИ

     Сирдарё вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда корхона ва ташкилотларда ижро интизоми ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган ўқув-семинари ташкил қилинди.

23
Адлия вазирлиги томонидан амалдаги қонунчиликни комплекс тизимлаштириш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан амалдаги қонунчиликни комплекс тизимлаштириш таклиф этилмоқда

23
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди

2021 йил 8 февралда Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Қонуни қабул қилинди. Сирдарё вилояти адлия бошқармасида ташкил қилинган матбуот анжумани мазкур қонун тарғиботига бағишланди.

23
"Ёшларни Ватанпарварлик руҳида камолга етиштириш, ҳаётда ўз ўрнини топиш йўлида ўзи севган, ёқтирган касбга йўналтириш ҳамда ҳозирги ривожланаётган замондаги хуқуқий саводхонлигини ошириш" мавзусида семинар-давра суҳбати ташкил этилди.

"Ҳокимлик соати"да янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди

"Ҳокимлик соати"да янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди

19
Тадбиркорнинг “оёғига тушов” бўлаётганлар ёхуд ҳокимликларнинг “тиши” жуда ўткирми?

Тадбиркорнинг “оёғига тушов” бўлаётганлар ёхуд ҳокимликларнинг “тиши” жуда ўткирми?

19
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида «Мумтоз суҳбатлар» мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармасида «Мумтоз суҳбатлар» мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланди.

18
“Street Law” Navoiy, Jizzax va Sirdaryo viloyatlarida

“Street Law” Navoiy, Jizzax va Sirdaryo viloyatlarida