Янгиликлар
Диққат эълон!
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси “Ислоҳотлар жараёнини энг яхши ёритган ахборот хизмати ходими” танловини эълон қилади.
Танловнинг мақсади:
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, соҳага оид тарғибот тадбирларининг тезкор ва холисона ёритиб борилишида ахборот хизматларининг фаоллигини ошириш.
Баҳолаш мезонлари:
Тақдим этилган материаллар қонунийлик, объективлик, маърифийлик, ишончлилик, фактларни текшириш, ёлғон маълумотларнинг йўқлиги, материалларнинг таҳлилий ва изчил тақдим этилиши, таклиф ва тавсиялар мавжудлиги каби мезонларга мувофиқ баҳоланади.
Танлов шарти:
- Танловга қабул қилинган материаллар босма ёки электрон оммавий ахборот воситаларида нашр этилиши, телевизион ва радиоэшиттиришларда ёки ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши керак.
Иштирокчиларнинг фаолияти Адлия бошқармаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан ўрганилиб, таҳлил қилиб борилади.
Танлов тартиби:
Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни x.sulaymаnbekova@adliya.uz электрон манзилига 2021 йил 15 июнь кунига қадар юборишлари керак:
- иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар (объективка);
- танлов учун тақдим этилган материаллар (Wordдa ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки манбага ҳавола, улар жойлаштирилган сайт). Барча материаллар скриншотлар, pdf нусхаси ва ҳавола билан тасдиқланиши керак.
Танлов ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш
Танловга тақдим этилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан тегишли тартибда тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланади. Шунингдек, баҳолашда адлия бошқармасига тақдим этилган статистик ҳисоботлар таҳлилига ҳам эътибор қаратилади. Натижалар 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади.
Танлов ғолиблари Адлия бошқармасининг совға ва дипломлари билан тақдирланади.
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати ходимларини ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Мурожаат учун телефон: 67-225-15-47
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими