Янгиликлар
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун онлайн мулоқот ташкил этилди
Сирдарё вилояти Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ҳамда туман (шаҳар) судьялари билан ҳамкорликда вилоятдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
“ZOOM” иловаси орқали ташкил қилинган мазкур йиғилиш жараёнида дастлаб жорий йилнинг ўтган даври мобайнида соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, Палата раҳбари К.Хушвақтов ҳамда бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи И.Карабаевнинг маърузалари тингланди.
Мулоқот жараёнида Фуқаролик ишлари бўйича вилоят ҳамда туман (шаҳар) судларининг судьялари судга ушбу соҳада келиб тушаётган аризалар, айрим ҳолатларда иш фаолияти давомида нотариуслар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича ўз фикр мулоҳазаларини баён қилишди.
Йиғилиш якунида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан берилган саволларга вилоят адлия бошқармаси ҳамда судьялар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими