Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ КУЧАЙМОҚДА


 Давлатимиз раҳбари 2019 йил 9 январда имзолаган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ 5618-сон Фармони ижроси юзасидан бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Худди шундай тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида адлия бўлимлари томонидан ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, бугун  Сайхунобод тумани Адлия бўлими томонидан тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаби меҳнат жамоасида “Юксак ҳуқуқий маданият -мамлакат келажаги кафолати” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик машғулоти ўтказилди. Тадбирда, шунингдек, диний экстремизмга қарши кураш,  ва бошқа қабул қилинган норматив ҳужжатлар мазмуни тушунтириб берилди, улар юзасидан  сўровнома тўлдирилди, олинди.
 Тадбир туман Молия бўлими фаоллар залида давом этди.  Туман Адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров молиячиларга "Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сонли   ҳамда "Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берди. Тадбирда молия ходимлари ҳам ўз ҳуқуқий билимларини тест орқали синовдан ўтказдилар, меҳнат ҳуқуқлари бўйича аноним сўровномалар тўлдирдилар. 
-  Бундай  сўровномалар меҳнат жамоасида меҳнат шартномаларига амал қилиниши, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи бузилган-бузилмаганлигини аниқ кўрсатиб беради, - дейди Н.Тагиров. –Биз ушбу сўровномалар натижасига кўра у ёки бу ташкилот, муассаса ёки корхона раҳбарларига меҳнат қонунчилигига риоя қилиш бўйича тавсияномалар берамиз, раҳбар ва ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш орқали шундай салбий ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилганмиз.