Yangiliklar
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 2 февралда тасдиқланган “Сирдарё вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча давлат нотариал идоралар нотариуслари, стажёр нотариуслар ҳамда ФҲДЁ органлари мудирлари ва бошқа ходимлари билан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ўтказиладиган Семинар режаси”га асосан адлия бошқармаси ходимлари, фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари, барча туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари мудиралари иштирокида “Далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби” ва “Оталикни белгилаш ҳақидаги суд қарорларнинг ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммолар” мавзусида семинар ўтказилади.
Адлия вазирлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати тадбир бўлиб ўтди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жойларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайловларнинг демократик жамиятни шакллантиришдаги аҳамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирларда сайловчиларнинг сиёсий хуқуқ ва маданиятини юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият миқиёсидаги рўй бераётган жараёнларга ўз муносабатини билдира олиш қобилиятини шакллантириш, сайлов қонунчилиги, унда иштирок этиш ва овоз бериш жараёнлари тартиби бўйича маълумотлар берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органлари томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда тизим олдида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.