Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Жавоб: Қонунда алимент суд томонидан белгиланганда ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг, бир бола учун тўртдан бир қисми, икки бола учун учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун ярмиси миқдорида ундирилади.
Шунингдек, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, агар алимент тўловчи ишламаса, алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Хусусан, алимент Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
Чет эл валютасида олинадиган даромадлар ҳам алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга ўтказиши шарт.
Шунингдек, алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан, ҳамда қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилиши беглилаб қўйилган.
Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Сиддиқов жавоб берди.