Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Ёшим 54 да, 25 йил меҳнат стажига эгаман, ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқим борми, шу ҳақда тушунча берсангиз?

                   Х.Султонов, Мирзаобод тумани, “Деҳқонобод” МФЙ 

ЖАВОБ: Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси  Фарҳод Сидиков жавоб берди.