Yangiliklar
САВОЛ: Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қандай ҳаракатлар тақиқланади?
Н.Давронова, Оқолтин тумани,"Кўркам диёр" МФЙ
2013 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.
Сўнгги йилларда республикамизда ҳамма соҳаларда бўлгани каби коммунал соҳада улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, табиий газ ва электр энергиясини фуқароларга ва тадбиркорларимизга сотиш тартибини замон талабларига мослаштириш ҳамда уларни истеъмоли учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 18 июн кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони қабул қилинди.
Ахборотни расмий ва ишончли манбадан олинг
Ахборот кўплиги ва хилма-хиллиги замонида Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot канали тўғри, аниқ ва ишончли манбалардан бири ҳисобланади.
Бугун барча ходимлар 1 соат олдин ишларини якунлашлари мумкин.
1991 йил 20 июнда қабул қилинган “Диний байрам “Қурбон ҳайит”ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги” Президент Фармонига мувофиқ “Қурбон ҳайит“ (“Ийд ал-адҳа”)нинг биринчи куни дам олиш куни деб белгиланган.
— Хусусий корхонанинг тикув цехида 5 йил ишладим. Кадрлар бўлими бошлиғи ишга қабул қилишда бизда меҳнат таътили берилмайди деб огоҳлантирди. Чунки иш топишим муҳимроқ, ишга кириб олишим зарурроқ эди. 5 йил ишлаб, ўз хоҳишим билан ишдан бўшадим. Ишдан бўшатишда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлашмади. Сабабини билсам, биздан яширинча, ҳар йили меҳнат таътилига бериш ҳақида буйруқ чиқариб боришган экан. Фойдаланолмаган меҳнат таътилларим учун 5 йиллик компенсация тўланиши учун нима қилсам бўлади?
Маълумки, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Ушбу қоидадан келиб чиқиб максимал равишда ўз фаолиятимизни очиқ ва шаффоф олиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз.
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бормоқдамиз.
Ўз фаолиятимизга доир маълумотларни “Гулистон шаҳар адлия бўлими” ҳамда “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат” телеграм каналларига жойлаб бормоқдамиз, “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали ҳар бир чиқаётган қонун ҳужжати мазмунини тушунтириб боряпмиз.
Энди йил бошидан буён олиб борган фаолиятимиз ҳақида маълумотга ўтсак.
Хусусан, 2020 йил 6 ойи давомида туманда фаолият юритаётган 57 та давлат органлари ва ташкилотларига, 38 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга янги қабул қилинган 629 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шулардан, 24 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 122 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, 302 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда554 таси вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари етказилди ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш чоралари кўрилди.
Эркин фуқаролик жамиятининг муҳим шартларидан бири Президентимиз таъбири билан айтганда, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши лозим”, деган тамойилни амалда қарор топтиришдан иборатдир. Ислоҳотлар жараёнида судларнинг мавқеини илғор мамлакатлардаги одил судлов идоралари билан тенглаштириш мақсадида, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига амал қилиш йўлидан борилаётгани ҳам судларнинг халққа тобора яқинлашаётганидан, жамиятнинг маънан соғломлашиб бораётганидан дарак беради.