Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

БИЛАСИЗМИ?


Ходимлар қуйидаги ижтимоий таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

  • Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун, агар туғиш қийин кечган бўлса ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган бўлса етмиш календарь кун муддати билан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилади.
  • Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёл ходимга ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёл ходимга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Агар шу тоифадаги аёл ходим уч иш кунидан кўпроқ муддатга қўшимча таътил берилишини истаса, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилишига йўл қўйилади.
  • Аёл ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътилга чиқишни хоҳласа, унга шунча муддатга иш жойи (лавозими) сақланган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланадиган қўшимча таътил берилади. Агар шу тоифадаги аёл ходим бундан кўпроқ муддатга таътил берилишини сўраса, иш берувчи унга боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун, ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган ҳолда, иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам беришга ҳақли бўлади.
  • Янги туғилган болаларни бевосита туғуруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бола фарзандликка олинган ёки васийлик белгиланган кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан эллик олти календарь кун, агар икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган бўлса ёки васийлик белгиланган бўлса, етмиш календарь кун ўтгунга қадар бўлган даврда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланадиган таътил берилади. Агар шу тоифадаги шахслар кўпроқ муддатга қўшимча таътил берилишини истаса, уларнинг иш берувчилари бола уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун қўшимча таътил беришга ҳақлидир.
  • Кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш календарь кунли, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.
  • Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходим диплом ишини бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги ўн ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун олти кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилади. Ходим фаолият олиб бораётган иш жойида иш ҳафтаси беш кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод этиладиган соатлар миқдори эса сақланиб қолади.

Агар ходим ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга қўшиб олиб бораётган шахс бўлса, унга докторлик диссертациясини якунлаш, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътил берилиши мумкин.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими