Боғланиш

Телефон
(+998 67) 225-00-93

Электрон манзил
sirdaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

12
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ -САЙЛОВЧИЛАРГА

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябрдан 20 ноябригача эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида бугун  “Ўздаверлойиҳа” институтининг Сирдарё вилоят ер лойиҳа” бўлинмасида “Сайлов қонунчилигини ўрганамиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

12
"САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ ОЙЛИГИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябрдан 20 ноябригача эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси  томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, бошқарма масъул ходимлари корхона, ташкилот ва муассасаларда сайлов қонунчилиги юзасидан маърузалар ўқиб, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказишаётирлар.

12
СЎРАНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Уйни 20 йил олдин оғзаки равишда сотиб олганман. Ушбу уйда доимий равишда яшаб келмоқдаман, уйни қонуний равишда расмийлаштиришим мумкинми?
Жавоб: Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

07
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ АВЖИДА

Бугун Сайхунобод тумани саноат касб-ҳунар коллежи биносида округ ҳамда участка сайлов комиссиялари раислари ва аъзолари учун  семинар ташкил этилиб, унда  туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловнинг мазмун-моҳияти,  Сайлов кодекси, шунингдек, ”Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” бўйича тингловчиларга тушунчалар берди.

07
СЕМИНАР КЕСКИН ТАНҚИД РУҲИДА ЎТДИ

  Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Сирдарё вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Раҳбар аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва қизларни ҳаётга тайёрлашда жамоанинг роли” мавзусида семинар ташкил этилди.  Тадбирда вилоятдаги барча ҳуқуқ тартибот органлари, туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, ОАВ  вакиллари ҳамда  вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг 400 нафардан ортиқ раҳбар ва ходимлари иштирок  этдилар.

07
САЙЛОВ-2019:КОРХОНАЛАРДА ТАРҒИБОТ

    Кейинги пайтларда аҳолининг барча қатлами ўртасида ҳуқуқий саводхонликка, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлишга интилиш кучайиб бормоқда. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар, муассасалар ҳам ўз ишчи–ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида қайғурмоқдалар. Улардан жойларда адлия тизимларига ҳамкорликка чорловчи мурожаатлар кўпайиб бормоқда.

06
ЭЪЛОН

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ишга кириш учун 2019 йил 20 ноябрь куни соат 15-00да Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишга таклиф этади!

05
ҲУҚУҚИЙ БИЛИМГА ТАЛАБ КУЧАЙИБ БОРМОҚДА

Бугун Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев вилоят Давлат архиви идораси ходимлари билан ҳуқуқий мавзуда давра суҳбати ўтказди.  

Давра суҳбати савол-жавоб, фикр-мунозара тарзида ўтди. Маърузачи иштирокчилари уларни қизиқтирган, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек, ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга  муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги;

05
САЙЛОВ МЕНИНГ - ҲУҚУҚИМ

Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий тадбир «Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!» шиори остида ўтказилмоқда.

Бу ҳақда ходимларга батафсил маълумот бериш мақсадида Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Бурхонов иштирок этиб, «Сайлов – менинг ҳуқуқим» мавзусидаги маърузасини йиғилганларга ҳавола этди.

04
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси билан вилоят Мудофаа бошқармаси ўртасида тузилган қўшма дастур ижроси юзасидан  туман-шаҳарларда жойлашган ҳарбий қисмларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш тизимли йўлга қўйилган. Айниқса, яқинлашиб келаётган сайловлар арафасида туман-шаҳар адлия бўлимлари ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оилалари учун ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилиб, уларга Сайлов қонунчилиги бўйича батафсил маълумотлар беришмоқда.