Боғланиш

Телефон
(+998 67) 225-00-93

Электрон манзил
sirdaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

03
ГУЛИСТОН ТУМАНИДА БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ

“1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Бахтли болалик - қонун ҳимоясида” акцияси доирасида  Гулистон тумани адлия бўлими, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан   туман “Истироҳат боғи”да болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.

31
КОРРУПЦИЯСИЗ ҲАЁТ САРИ

Бугун  Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Янгиер шаҳар адлия бўлими  ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши билан биргаликда “Коррупцияга қарши маънавият билан курашиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

31
БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАЙРАМЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Гулистон Маданият ва Истироҳат боғи ҳудудида жойлашган Нуронийлар масканининг сўлим ҳовлисида “ июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган яна бир тадбир шодиёналар билан ўтказилди.

31
Ветеринария-санитария норма ва қоидаларига киритилган янгиликлар соҳа ходимларига тушунтирилди

Оқолтин тумани адлия бўлими ходимлари томонидан туман ветеринария бўлими ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

31
БИЗ КАШАНДАЛИККА ҚАРШИМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь кунги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда мухтарам Президентимиз жорий йилда вилоятимизга ташрифлари давомида илгари сурган 5 та устувор ташаббусларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида  умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "30 май - Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни" муносабати билан "Чекиш-умр заволи" мавзусида   Сайхунобод тумани Бахмалсой МФЙ Маданият саройи биносида тумани адлия бўлими, туман  ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи  туман Кенгаши, туман Маънавият ва маърифат бўлими, туман халқ таълими бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйичатуман Кенгаши билан ҳамкорликда маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

31
БОЛАЖОНЛАР БАЙРАМИ БОШЛАНИБ КЕТДИ

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

28
АДЛИЯ БЎЛИМИ АРАЛАШУВИ БИЛАН

Бугунги кунда мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилган бўлиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

28
Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилинди

Бугун Гулистон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган “Ҳокимлик соати”да шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев йиғилиш иштирокчиларини ўтган ҳафтада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан таништирди.

23
УҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ -ВАЗИФАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига 2-илова “Йўл харитаси”да белгилаб берилган туман-шаҳар адлия бўлимларининг олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири – адлия бўлимлари ҳуқуқшуносларининг халқ орасида қонунчилик тарғиботи, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли онгига етказишдан иборат эди.

23
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда туман ва шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмат ходимлари учун семинар ташкил этилди.