Боғланиш

Телефон
(+998 67) 225-00-93

Электрон манзил
sirdaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

20
ҲАРБИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ховос тумани адлия бўлими томонидан  ҳудудда жойлашган чегара қўшинларига қарашли 9254-сонли ҳарбий қисм хизматчиларига Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги қонун ҳамда  Сайлов Кодексининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

20
АДЛИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ МАКТАБДА ҲУҚУҚИЙ МАШҒУЛОТ ЎТДИ

Боёвут туман адлия бўлими томонидан тумандаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10 ва 11-синф ўқувчиларига “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани очиқ дарс шаклида ўтказилиб, унда ўқувчиларга бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

20
АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республикамизда қулай инвестия муҳити  ҳамда кичик ва ўрта бизнес юритишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, коррупциянинг олдини олиш, тадбиркорликнинг йўлига ғов бўлиши мумкин бўлган  ҳар қандай бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш борасида қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

19
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси таклиф этади!

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 20 сентябрь куни тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири    

18
АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга, фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишга ва ҳуқуқий кўмак беришга қаратилган " Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси ижроси юзасидан Сирдарё вилояти адлия бошқармаси туман-шаҳар адлия бўлимлари жойларда тадбиркорлар билан манзилли ҳуқуқий тарғибот олиб бормоқдалар.

18
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида туман- шаҳарларида хотин-қизлар қўмиталари,  маҳаллалар билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда.

Бугун Боёвут тумани адлия бўлими  туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда туманнинг “Марказ” ва “Истиқлол” МФЙ аҳолиси учун тарғибот тадбири ташкил этилди.

17
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Сирдарё вилоят бандлик бош бошқармасида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид масалалар юзасидан “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида вилоят бандлик бош бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, Ташқи миграция агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий филиали, ННТлар ва ОАВ лар ходимлари иштирок этдилар.

17
АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

2016 йил 14 сентябрь - Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган кун. Ёшларимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу кунни муносиб нишонлаш, ёшлар орасида қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон давлат университетининг фаоллар залида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва ёшлар  учрашуви ўтказилди.

10
ГДУ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН “ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ”

     Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университети раҳбарияти томонидан имзоланган ҳамкорлик дастурига асосан, ҳар сешанба куни факультетларнинг турли босқичларида таҳсил олаётган талабалар учун  учинчи машғулот “Ҳуқуқий ахборот соати” деб белгиланган ва ушбу машғулотни вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ўтади. Машғулотларда белгиланган ҳуқуқий мавзуда тушунтириш-тарғибот, савол-жавоб ўтказилади, фикр-мулоҳазалар тингланади.

10
МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИ “HUQUQIY AXBOROT” ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИГА УЛАНДИ

Cирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ҳамда “Юрт истиқболи” ННТ лар билан биргаликда Ташқи миграция агентлиги Сирдарё вилоят филиалида “Менинг ҳуқуқим” шиори остида меҳнат мигрантлари билан учрашдилар.