Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ҚАТНАШАМИЗ!


Гулистон туман адлия бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрда "Сайлов қонунчилиги тарғиботини ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 957-сон қарори, вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 24.10.даги 12-6/896-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида туманда жойлашга 14-умумтаълим, 5-умумтаълим мактабларида тарғибот тадбири ўтказдилар.
Тадбирда тумандаги Ибрат, Аҳиллик МФЙ, Бешбулоқ ҚФЙлар фуқароларига Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва ундаги янгиликлар хақида тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқланган "Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги Низомнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, шунингдек, келгусида  ҳар бир маҳалла аҳолисига ушбу низомнинг мазмун-мохиятини етказиш  бўйича келишиб олинди.