Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 225-00-93

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

30
Ширин шаҳрида Юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлайди

Туман (шаҳар) лар кесимида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши муносабати билан Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида давлат органлари ва ташкилоти раҳбарлари ҳамда ижро интизомига масъул ходимлар учун ўқув-семинари ташкил этилди.

30
“E-huquqshunos” тизими орқали юридик хизмат кўрсатилади

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, “E-huquqshunos” электрон тизимида ишлаш тартиби, мазкур тизим имкониятлари хусусида кенг маълумот бериш мақсадида Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё туманида ўқув семинари ташкил этилди.

30
Билиб_қўйган_яхши

Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

30
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун сайёр қабуллар ташкил этилди

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилоят бўлинмаси масъулларидан иборат Ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда Мирзаобод туманида Мирзаобод, Гулистон, Боёвут туманлари, Ширин шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

29
Мақсад – юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида Сардоба туманида ўқув семинари ташкил қилинди.

29
Юридик хизмат кўрсатиш сифати янада ошади

         Бугун Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5168-сонли Қарори ижроси юзасидан семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

29
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари “E-huquqshunos” электрон тизимида ишлайди

Жорий йилнинг 1 октябридан Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолият бошлаши муносабати билан Сирдарё вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида  Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўқув-семинарлар ташкил қилинмоқда.

29
Юридик хизмат кўрсатиш маркази Мирзаободда

Мирзаобод туманида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ марказлар ўз фаолиятини “E-huquqshunos” электрон тизими орқали амалга оширади.

29
Ховосда юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинади.  Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирлиги ажратилган бўлиб, шундан, Сирдарё вилоятининг 11 та туман (шаҳар)ларида жами 41 та штат бирлигидан иборат таркибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти  йўлга қўйилмоқда.

29
Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз иш фаолиятини бошлашга тайёр

Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз иш фаолиятини бошлашга тайёр