Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

BAYRAM MUBORAK, AZIZ OPA-SINGILLAR, MUNIS AYOLLAR!


Ассалому алайкум, мўътабар онахонлар, мунис опа-сингиллар, азиз аёллар!

Сизларни баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат байрами билан  самимий табриклаб, барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиромимни ва энг эзгу тилакларимни билдираман.
Аслида баҳорнинг илк байрами Сизга аталганида улкан маъно бор. Зеро, кўкламда ҳаёт абадиятининг тантанаси, янгиланиш ва борлиқ гўзалликка бурканишининг ҳикмати мужассам. Шу боис ҳам баҳор ва аёл сўзларини бир-бирига боғлаб, кўклам ўз тароватини аёлдан олган десак, янглишмаймиз.

Муҳтарама аёллар!
Яна бир бор барчангизни қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Бахт, омад  ва қувонч ҳамроҳингиз бўлсин. Ҳамиша баҳор гулларидек гўзал ва бетакрор бўлиб юринг!
Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан
Адхам Шайжигитов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари