Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Konstitutsiyani oʻrganamiz


Конституциямизнинг 3-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир”, деб белгиланган.

(https://lex.uz/docs/6445145#6445176)Давлат мустақиллиги унга ўзининг миллий давлат тузилишини, маъмурий ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимини мустақил, халқ хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб ҳал этиш имкониятини беради.

Конституциямизда белгиланган ушбу норма асосида Ўзбекистон ҳам ўзининг маъмурий-тузилишини мустақил белгилаган.

Конституциямизнинг 83-моддасида Ўзбекистон вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

(https://lex.uz/docs/6445145#6445745)Шунингдек, маъмурий ҳудудий бирликларни тартибга солиш бўйича алоҳида қонун мавжуд бўлиб, унга кўра Ўзбекистоннинг маъмурий ҳудудий тузилиши Республика ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслигига асосланади.

Конституциямизнинг 11-моддасида эса Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши мустаҳкамланган.