Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Konstitutsiyani oʻrganamiz


Конституциямизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, деб белгиланган.

(https://lex.uz/docs/6445145#6445179)Тил давлатнинг асрлар давомида шаклланган миллий қадриятлари, халқ маънавий камолотининг абадий маҳсули сифатида доим қадрланган. Ҳар бир давлатнинг ўз тилига эга бўлиши халқни бирлаштирувчи, жисплаштирувчи қадрият сифатида ҳам эътироф этилади.

1989 йил 21 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги Қонун билан Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадам сифатида қаралади. Бу ҳам мустақил давлат учун тилнинг аҳамияти қанчалик зарур экани далилир.

Ўзбек тилининг давлат тили сифатида белгиланиши, давлат органларида иш юритиш, қонунчиликнинг ўзбек тилида юритилишини таъминлайди, бу қонунда ҳам мустаҳкамланган. Бу эса ўз навбатида фуқароларимизга ўз ҳуқуқ ва эркинликларига оид барча ҳужжатлар билан эркин, мустақил, ҳеч қандай муаммоларсиз танишиш имконини беради.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, кўп миллатли халқимизнинг бошқа тиллари, уларнинг урф-одатлари ва анъаналарининг бирдек ҳурмат қилиниши билан биргаликда олиб борилади.

Бунинг амалий ифодаси сифатида, турли тилларда чоп этилаётган китоблар, газета, журналлар, оммавий ахборот воситалари, мамлакатимизда фаолият юритаётган турли миллатларнинг миллий-маданий марказларини келтиришимиз мумкин.