Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Konstitutsiyani oʻrganamiz


Гулистон шаҳрида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ва Гулистон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тарғибот тадбир ташкил қилинди.
Унда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари Д.Умурзоқова, Ҳ.Саитов, Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари А.Пайзиева, шаҳар ИИБ масъул ходими М. Мизамбоеванинг мавзу юзасидан чиқишлари тингланди.
Мулоқот тарзида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил қилиш ва ўтказишга оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг меҳнат ва бошқа қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлари ҳақида кенг маълумотлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.