Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Тадбиркорларнинг банкдаги пул маблағларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди


Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–841-сон, 10.05.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▫️БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;
▫️3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

???? Ўша ҳаракатлар:

➖ кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
➖ бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

???? Ўша ҳаракатлар:

➖ жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
➖ уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

❕Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.