Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сўраган эдингиз...


ҚАРЗ БЕРИБ ОЛОЛМАЯПМАН, ҚЎЛИМДА ТИЛҲАТ БОР. НИМА ҚИЛАЙ?


Фуқаролик кодексида битимлар деган тушунча бор. Бу шартнома деб тушунманг. Битим кенгроқ тушунча. Шартнома битимнинг бир кўриниши. Битим бир тарафлама бўлиши ҳам мумкин, шартнома эса икки томонлама бўлади. Қарз икки томонлама бўлади ва у оғзаки ҳам, ёзма ҳам бўлиши мумкин.

Қачон қарз шартномаси ёзма бўлади? Агар ўртадаги қарз миқдори БҲМнинг 10 баробаридан юқори бўлса (БҲМ - 300 минг сўм), яъни ҳозирги вақтда 3 млн сўмдан юқори. Шунинг тарафлардан бири юридик шахс бўлса.

Тилҳат шартнома бўла оладими? Ҳа бўлади. Фуқаролик кодекси 733-моддасида Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади, дейилган.

Мен ўзим шу масаладаги суд ишини ўрганиб чиқдим. Ўртадаги қарз миқдори 60 млн. сўм. Қарздор тилҳат ёзиб берган. Суд тилҳатни асос қилиб, қарздорга ундирувни қаратган.

Фуқаролик кодекси 109-моддасига кўра, агар битимнинг ёзма шаклга риоя қилинмаса, бу битим ҳақиқий эмас деганимас. Шунчаки низо чиққанда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бу дегани "ҳа ёзма қилиб юраманми, гувоҳлар қилиб қўяман, етади" дейиш хато. Лекин бошқа йўллар билан исботлаш ҳуқуқингиз сақланиб қолаверади.

Қисқаси, агар кимдир сиздан қарз сўраса, 3 млн  сўмдан юқори бўлса тилҳат ёздириб олинг. Тилҳатда у одам кимлиги, қачон ва қанча сумма олингани каби масалалар аниқ белгиланган бўлиши керак. Қарз шартномаси нотариусдан тасдиқланиши мумкин.

Қарзни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза беришиз керак.

А. Зиёев,
Туман Адлия бўлими бошлиғи.